Олий таълим муассасасига ўқишга тавсия этилдингиз!




Олий таълим муассасасига ўқишга тавсия этилдингиз!

Республика ёшлар маркази ва унинг ҳудудий ҳамда маҳаллий бўлинмалари қошида ташкил этилган бепул тўгаракларнинг асосий вазифалари ёшларнинг саводхонлигини ошириш, касб-ҳунарга йўналтириш ҳамда ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган бўлиб, ушбу мақсадлар сари дадил одимламоқда.

Ташкил этилганига кўп бўлмаган Ёшлар марказлари қошида фаолият олиб бораётган тўгараклар шу қисқа вақт ичида ўз натижаларини бера бошлади. “Сўз - исботи билан” деганларидек, Республика ёшлар марказларининг ҳудудий ҳамда маҳаллий бўлинмалари ҳузуридаги фан ва хорижий, касбга ўргатиш, ижодий ҳамда спорт йўналишлари бўйича ташкил этилган тўгараклар аъзолари 3 ойлик курслар давомида эгаллаган билим, кўникма ва малакаларини ишга солиб, юртимизнинг нуфузли Олий таълим муассасаларига давлат гранти ҳамда тўлов контракт асосида ўқишга тавсия этилган ёшларимиз сони кун сайин ортиб бормоқда.

Жумладан:

Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси Ёшлар марказида ташкил этилган “Ёшлар театр ” студияси аъзоси Бобожонов Бекзод Озод ўғли ҳамда Отажонов Умирбек Рахимбергановичлар Ўзбекистон санъат ва маданият институтига ҳужжат топшириб, мос равишда давлат гранти ва тўлов-контракт асосида Олий таълим муассасасига ўқишга тавсия этилдилар. Гурлан тумани Ёшлар марказидаги “Рус тили” тўгараги аъзолари Бекмуҳамедова Розалия Рамил кизи, Ўтамуратова Шоҳида Ғайратовна, Жумабоева Соҳиба Илҳом қизи, Қурбонова Озода Фарҳод қизи Нукус давлат педагогика институти “Рус тили ва адабиёти” факултетига; Собирова Шохида Нурлабек қизи Самарқанд давлат чет тиллар институти “Таржима назарияси ва амалиёти: инглиз тили факултетига; Шукурлаева Нилуфар Гулматовна Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали “Даволаш иши факултети”га тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилдилар. Хоразм вилоятининг чекка тумани ҳисобланмиш Боғот тумани ёшлари учун ташкил этилган “Фитнес” тўгараги аъзолари Урганч давлат университетининг “Жисмоний маданият ва спорт” факултетига Хаджибоев Умарбек Қуранбой ўғли (тўлов-контракт), Шоназаров Шоҳрух Азимбой ўғли (тўлов контракт), ва Хаджибоева Саодатжон Қуранбой қизи (давлат бюджети) асосида Тилломурадова Ойхоним Илхомовна Урганч Давлат Университети Хорижий тиллар инглиз тили йўналишига давлат гранти асосида ўқишга тавсия этилдилар.

Наманган вилояти Ёшлар маркази қошида ташкил этилган “Рус тили” тўгараги аъзоси Наманган вилоятининг чекка туманларидан бири Янгиқўрғон туманининг Водий МФЙда таваллуд топган Ўринбоев Улуғбек Махаммадали ўғли ҳамда Султонбулоқ МФЙда туғилган Турсунов Темур Асатилло ўғли тўгарак давомида олган билим, чеккан заҳматларининг меваси ўлароқ Наманган муҳандислик технологиялари институтига тўлов-контракт ва давлат гранти асосида ўқишга тавсия этилдилар.

Пахтачи қишлоғи Жиззах вилояти Пахтакор туманининг чекка қишлоқларидан бири ҳисобланади. Чекка ҳудуддан бўлишларига қарамай “Инглиз тили”, “Рус тили” ва “Корейс тили” тўгараги аъзолари Қиличев Бахриддин, Каримова Севара, Абдуназарова Мафтуна, Ўтамуродова Дурдоналар Жиззах давлат педагогика институти Олий таълим муассасасига тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилиб, Ёшлар марказининг асосий мақсадларидан бирига эришишда ўзларининг улкан ҳиссаларини қўшишди. Жиззах шаҳрининг Ёшлар маркази қошида фаолият олиб бораётган “Компютер саводхонлиги” тўгарак аъзолари Наримонова Махлиё, Набиева Мафтуна, Ўразалиева Ферузалар ҳам ўзларининг билим ва кўникмаларини ишга солиб Жиззах давлат педагогика институтига давлат гранти асосида, Ортиқов Анвар Жиззах Давлат Политехника институти тўлов конракти ўқишга тавсия этилдилар.

Самарқанд вилояти Ёшлар марказига аъзо ёшлар ҳам ўзларини кўрсатиб Олий таълим муассасаларига ўқишга тавсия этилдилар. Жумладан, “Тикувчилик” тўгараги ташкил этилган Булунғур, Нуробод ва Самарқанд тумани Ёшлар маркази аъзолари Ахролова Дилафруз Собир қизи Жиззах Давлат Педагогика Институтига, Эралова Мухлиса Зафар қизи Самарқанд давлат университети тўлов-контракт асосида ҳамда Фозилова Нилуфар Салоҳитдиновна Ипак йўли Халқаро туризм университетига давлат гранти асосида, Самарқанд шаҳар Ёшлар маркази қошидаги “Инглиз тили” тўгараги аъзолари Ражабов Ободжон Оматжон Ҳабибулло ўғли (Ипак йўли Халқаро туризмига), Мардонова Нафосат Абдусамиевна, Ўрунова Зиёда Рустамовна, Анорова Фазилат Алибек қизи, Бекмуродов Шахзод Мезом ўғли Самарқанд давлат университетига тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилдилар.

Тошкент вилояти бўлинмаси Чиноз туман маҳаллий бўлинмаси ёшлари ҳам Ёшлар маркази томонидан ташкил этилган “Инглиз тили” тўгараги аъзолари Ҳазратқулов Аббос Ахрор ўғли Чирчиқ Жисмоний тарбия ва Маданият институтига тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилдилар.

Андижон вилоятининг Асака ҳамда Бўз туманларида ташкил этилган “Инглиз тили” ҳамда “Компютер саводхонлиги” тўгарак аъзолари Эгамбердиева Нодира Андижон Машинасозлик институтига, Комилов Даврон Наманган Давлат Университетига тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилдилар.

Сурхондарё вилоят Ёшлар маркази аъзолари ўзларининг бўш вақтларини унумли ва самарали ташкил этиб, Марказ қошидаги тўгаракларда олган билим ва кўникмаларини юртимизнинг нуфузли Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида ижобий фойдаланиб ўқишга тавсия этилдилар. Жумладан, Қўзимуродова Зухра Анваржон қизи, Олтибоиева Юлдуз Эшниёз қизи, Мамаражапова Барфина Ўрал қизи, Мардонова Муяссар, Раимов Ҳумойиддин Алишер ўғли, Алиқулова Гавҳар Шавкатовна, Хўжакелдиева Шоҳсанам, Абдуалиев Акобир Абдусамат ўғли ҳамда Қобилова Хумора Қобил қизи каби ўқувчи ёшлар Тошкент Ички ишлар академиясига, Термиз давлат университети кошидаги ҳарбийлаштирилган махсус гуруҳ ҳамда Термиз давлат университетига давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилдилар.

Навоий вилоятининг Навоий шаҳри, Хатричи ҳамда Қизилтепа туман Ёшлар марказларининг “Тасвирий санъат” ва “Миллий ҳунармандчилик” тўгарак аъзолари Адизова Азиза Ойбек қизи, Маҳлиева Махлиё Қахрамон қизи, Нуриддинова Зарнигор Жамолиддин қизи ва Очилов Умид Муродулло ўғли Навоий давлат педагогика институтига тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилдилар.

Республика ёшлар марказининг Тошкент шаҳар бўлинмасида фаолият юритаётган “Ёш математиклар” тўгараги қолган тўгаракларга нисбатан анча самарали тарзда олиб борилмоқда. Бунинг исботи сифатида Тошкент шаҳар ёшларининг қайси тўгаракдан Олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилингалигидан билиб олса бўлади. Ахмадов Михруз Нуриддин ўғли, Узоқов Зуҳриддин  Усмон ўғли, Панжиев Комолиддин Алишер ўғли, Қурбонов Азамат Қаҳрамон ўғли Тошкент Молия Институти, Тошкент автомобил йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплотатсияси институти, Турин Политехника Университети, Темир йўл муҳандислари институтига ўқишга тавсия этилдилар.

Фарғона вилоятининг Ҳудудий ҳамда маҳаллий бўлинмаларида ташкил этилган “Рус тили” тўгараги ва “Фитнес” клуби аъзолари Турсунова Хушнида Низомиддин қизи, Кабирова Мухайё  Ғайратжон қизи, Валижонов Асилбек Улуғбек ўғли, Тўғонов Абдулла Абдуҳаёт ўғли, Ғуломов Жамшид Жахонгир ўғли, Юсупова Гулнур Садирали қизи, Фарходжонов Достонбек Дониёржон ўғли Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида бор куч, билим ва маҳоратларини ишга солиб, Камолиддин Беҳзод номидаги Тошкент миллий рассомчилик ва дизайн институти, Миллий Хавфсизлик хизмати институти, Ички ишлар Академиясига тўлов-контракт ва давлат гранти асосида талабаликка тавсия этилдилар.

Республика ёшлар марказининг Қорақалпоғистон бўлинмасининг Амударё ва Тахтакўпир маҳаллий бўлинмалари қошида ташкил этилган “Компютер саводхонлиги” ҳамда “Ёш математиклар” тўгарак аъзолари Саъдуллаева Камола ва Қуўатбаев Шахзод тўгарак давомида олган билимларидан самарали фойдаланиб, Қорақалпоқ давлат университетига тўлов-контракт ҳамда давлат гранти асосида ўқишга тавсия этилдилар.

Ҳар бир инсон учун ўз меҳнати самарасини кўриш улкан бахтдир! Худди шу каби Республика ёшлар маркази ва унинг Ҳудудий ҳамда маҳаллий бўлинмалари қошида фаолият олиб бораётган фан, хорижий тил, касбга ўргатиш, ижодий ҳамда спорт йўналишлари бўйича тўгараклардан жами 65 нафар ўқувчи ёшлар Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиндилар. ЎЗ меҳнатлари самараси ўлароқ Республика ёшлар марказининг бугунги кун ёшлари ўз келажакларини барпо этишда илк катта қадамни қўйишди. Республика ёшлар марказининг раҳбарият ва ходимларининг бошлари кўкка етган ҳолда уларга чин кўнгилдан келгуси ўқиш ва иш фаолиятларида каттадан-катта муваффақият ва зафарлар тилаб қолади.