Ҳарбий қисм ҳамда Меҳрибонлик уйлари ҳам Ёшлар маркази эътиборида




Ҳарбий қисм ҳамда Меҳрибонлик уйлари ҳам Ёшлар маркази эътиборида

Республика ёшлар маркази Самарқанд вилоят бўлинмаси томонидан  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106-сон фармонида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида бугун 2019 йил 25 март санасида Республика ёшлар маркази Самарқанд вилоят бўлинмасининг Маҳаллий ёшлар марказлари бўйича бош координатор С. Усаров, Ахборот-ресурс маркази мутахассиси З. Абдувоитов ҳамда бир қатор тўгарак-раҳбари координаторлар ва тўгарак раҳбарлари А. Каҳҳоров, М. Исаев, Н. Сайфуллаев ва  Г. Абдуҳакимовалар бошчилигида Самарқанд шаҳри 10-сонли Мехрибонлик уйи ва Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлигига қарашли 7252-сонли ҳарбий қисмда “ЁШЛАР НАВРЎЗИ” мавзусида маданий-маърифий учрашув ташкил этилди.

Ҳозирда Республика ёшлар маркази Самарқанд вилояти бўлинмаси томонидан ташкил этилган бепул тўгаракларга ушбу ҳарбий қисм ва меҳрибонлик уйида “Компьютер саводхонлиги”, “Инглиз тили”, “Рус тили” ҳамда спорт тўгараклари мунтазам равишда самарали фаолият олиб бормоқда. Ушбу тўгараклар яқинда ташкил этилганига қарамай унда  қатнашиш истагини билдирган ёшлар тобора ошиб бормоқда.

Тадбир давомида ҳар иккала муассаса Меҳрибонлик уйи ҳамда ҳарбий қисмда ҳам турли хил маънавий-маданий мавзуларда қизғин суҳбатлар олиб борилди. Ёшлар маркази ходимлари барча ёшларимизни кириб келган Наврўз айёми билан Республика ёшлар маркази номидан илиқ тилаклар билдиришди. Ўз навбатида Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳамда ИИВга қарашли 7252-сонли ҳарбий қисмнинг мард ва ўғлон Ватан ҳимоячилари тўгаракларни ташкил этган ташкилотчилари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Республика ёшлар маркази раҳбарияти ва ходимларига ўз миннатдорчиликларини билдириб ўтишди. Ёшлар маркази ходимлари ва тўгарак аъзолари томонидан тадбир иштирокчиларининг кайфиятини янада кўтариш учун куй-қўшиқлар ва саҳна кўринишлари ташкил этилди.

“Ушбу тадбирни ташкиллаштиришдан мақсад - ёшларимизга ўз миллий анъаналаримиз ҳақида тушунча бериш ва унинг мазмун-моҳиятини тушунтириб, мехр улашишдан иборатдир. Бундан ташқари бепул тўгаракларга барча ёшларимизни жалб қилиб, ўзлари қизиқиш билдирган соҳалари бўйича тўгаракларга йўналтиришдан иборатдир” – дейди Маҳаллий ёшлар маркази фаолияти бўйича бош координатор С.Усаров.

Учрашув давомида ёшларга турли хил эсталик совғалари тақдим этилди.